Қутқарувчилар Сичуань провинциясидаги (жануби-ғарбий Хитой) Байлун кўлида 4 июнь, шанба куни чўкиб кетган кемани топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кучли шамол бортида 18 киши бўлган саёҳат кемасини тўнтариб ташлади. Сувдан 4 киши чиқариб олинди, улардан бири — бола касалхонада вафот этди. 14 киши бедарак йўқолган деб ҳисобламоқда.
Қутқарувчилар сувости роботлари ёрдамида 65 метр чуқурликда ётган кема корпусини текшириб кўрди, бироқ кимдир омон қолгани аломатлари аниқланмади.
Изоҳ (0)