Сурия Араб Республикаси ташқи ишлар вазирлиги жангарилар 3 июнь, жума кундан буён Алеппога ҳужумлар уюштираётгани юзасидан БМТга мурожаат қилди ва қатор мамлакатларни террорчилар билан ҳамкорликда айблади. Бу ҳақда Суриянинг SANA давлат агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар берди.
«Ушбу ҳужумлар тизимли терактларнинг навбатдаги эпизоди бўлди, уларни Туркия режими режалаштираётган бўлса, ‘мўътадил мухолифат’ ‘Жибҳат ан-Нусра’ ва бошқа террорчилар билан мувофиқликда уларни амалга оширмоқда», — дейилади БМТ бош котиби ва ташкилот Хавфсизлик Кенгашига йўналтирилган хатларда.
Сурия ташқи сиёсий муассасаси фикрича, Анқара, Ар-Риёд ва Доҳа Женевадаги тинчлик сулҳи ва ярашувга халал беришга «очиқдан-очиқ уринмоқда».