АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция самолётлари, шунингдек, қуруқликдаги қўшинлар 4 июнь, шанба куни ИШИД жангариларининг Сурия ва Ироқдаги нуқталарига 23 марта зарба берди. Бу ҳақда «Интерфакс» коалиция қўмондонлигига таяниб, хабар бермоқда.
Сурия ҳудудида ИШИДга 13 та зарба берилди, бунда бомбардимончилар, қирувчилар ва учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланилди.
Ироққа эса ҳам авиация, ҳам артиллерия тизимлари билан зарба берилди, шунингдек, ИШИД марраларига ҳужумлар қуруқликдаги қўшинлар ёрдамида амалга оширилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.