Сена дарёси суви сатҳи меъёрдан ошиқ бўлган 6 метрли даражадан пастга тушди. Яқин кунларда кутилаётган ёмғирлар бунга халақит бермайди ва янги тошқинларга сабаб бўлмайди. Бу ҳақда Франция тошқинларни кузатиш давлат хизмати маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Франция марказий минтақаларидаги тошқинлар ўтган дам олиш кунлари ёққан кучли жала туфайли ҳафта давомида тўхтовсиз давом этди. 2 июндан бошлаб Париж ва унга ёндош Иль-де-Франс пойтахт минтақаси департаментларида иқлимий хавфнинг энг юқоридан олдинги —«тўқсариқ» даражаси эълон қилинди. Маҳаллий расмийларга кўра, Сенанинг ўзанига қайтиши икки ҳафтагача вақт олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бош вазир Манюель Вальсга кўра, Франция марказий минтақаларидаги тошқинлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)