Францияда авж олган жала ва тошқинлар қурбонлари сони тўрт кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат бош вазири Манюель Вальснинг баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Шу пайтга қадар тўрт киши ҳалок бўлди, 24 киши яраланди», — деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Вальс, шунингдек, аҳолини хавфсизлик чораларига риоя этишга чақирди.
Илгарироқ бир неча кундан буён Францияда жала ва у келтириб чиқараётган тошқинлар тинмаётгани хабар қилинган эди. Кеча, 3 июнь куни Сена дарёсида сув сатҳи меъёридан 6 метрга баландроққа кўтарилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)