4 июнь, шанба куни Самоа қирғоқларида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Марказга кўра, ерости силкинишлари эпимаркази мамлакат пойтахти Апиадан 203 километр жануби-ғарбда, ўчоғи эса 88 километр чуқурликда бўлган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)