Мексика суди Нуэво-Леон штати собиқ губернатори Родриго Медина ва яна ўн нафар мансабдорнинг активларини коррупцияда айбловлар туфайли хатлади. Ҳозирда мухолифат назоратида бўлган штат расмийлари Медина ва амалдорларни минтақани 194 миллион доллардан маҳрум қилган камомад ҳамда бошқа жиноятларда гумон қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мединанинг ўзи даъволарни инкор этиб, айбловлар мамлакатда дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган минтақавий сайловлар олдидан сиёсий ҳужум эканлигини билдирмоқда
Изоҳ (0)