Чехия шимолида, Нимбурк шаҳри аэродромида 4 июнь, шанба куни кичик самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Нимбурк аэродроми ҳудудида тушки пайт енгил спорт самолёти қулади. Учувчи ва у билан бирга кабинада бўлган йўловчи ҳалок бўлди. Самолёт 30 метр баландликдан пастга шўнғиган, учувчи ерга тўқнашувдан қочиб қутулолмаган», — дея таъкидлади полиция вакили Михаэла Рихтерова.
Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)