Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Valio компанияси Финляндия жанубидаги Тампере шаҳрида жойлашган заводида сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилди. Корхонанинг ёпилиши оқибатида 50 киши ишсиз қолиши мумкин, деб хабар бермоқда «РБК».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Ишлаб чиқариш қувватлари оптимизацияси заруратини Valio сут бозоридаги вазият билан тушунтирмоқда. Охирги икки йил ичида компаниянинг савдодан кўраётган даромади жиддий тарзда тушиб кетди, бунга Россия томонидан ЕИ давлатларининг сут маҳсулотларига нисбатан жорий этилган эмбарго ҳам сабаб бўлгани айтилмоқда.

2015 йилда Valio’нинг Финляндиядаги харидлардан тушуми 11,7 фоизга (1,116 миллиард еврогача) тушиб кетди, 2014 йилда эса экспортдан кўрилаётган фойда 9 фоизга, 2015 йилда — 12,3 фоизга тушди: 2013 йилда 755 миллион еврога тенг бўлган ушбу кўрсаткич 2015 йилга келиб 602 миллион еврогача пасайди.

Ўтган йили компаниянинг Тампере заводида ишлаб чиқариш қувватларининг каттагина қисми ёпилган, шундан буён заводда фақат пишлоқ ишлаб чиқарилаётган эди. Ўшанда сут ишлаб чиқариш бошқа корхоналарга кўчирилгани боис 70 киши ишсиз қолган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди