АҚШнинг Техас штатидаги Шугар-Ленд шаҳрида селфига ҳайкал ўрнатилди. У мэрия фонида расмга тушаётган икки қизнинг бронза ҳайкалидан иборат, дея хабар беради «ТАСС».
NBC4 телеканалига кўра, ҳайкал шаҳарга унинг фуқароларидан бири томонидан тақдим этилган 10 та ёдгорликдан иборат коллекциянинг бир қисмидир. Ижтимоий тармоқларда янги композиция кенг муҳокама қилинмоқда. Барча шаҳарликлар ҳам уни ижобий қабул қилмади, бироқ Шугар-Ленд мэрияси ҳайкал ўрнатилгунга қадар бир қанча ташкилотлар томонидан маъқулланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)