Қоҳирада яшовчи журналист Мўмин Мухтор ўғил чақалоғини Россия президенти шарафига номлашга қарор қилди. Шуниси борки, ном тарзида у давлат раҳбарининг исмини эмас, фамилиясини танлади. Бу ҳақда «Новости Mail.ru» хабар бермоқда.
Мисрлик Facebook’даги саҳифасида чақалоқ билан тушган суратини жойлаштириб, унга «Бу менинг ўғлим — Путин. Яратганга шукур, ўғил ато этди. Уни Путин Мухтор деб номладим. Дунёда Владимирлар кўп, лекин Путин битта», — дея изоҳ қолдирган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари журналистни ўғил кўргани ва «Путиннинг отаси» бўлгани билан қутлаган.
Изоҳ (0)