Италия полицияси 1 июнь, чоршанба куни асосий фаолияти наркосавдо билан боғлиқ маҳаллий «Ндрангета» мафияси мол-мулкини мусодара этишга қаратилган операцияни ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мусодара этилган мол-мулк қиймати 324 миллион еврога баҳоланмоқда.
Полиция «Ндрангета»га алоқадор шахсларга қарашли бир қатор компаниялар, кўчмас мулк, автомобилларни хатлади. Махсус операция Италия жанубидаги Режо-ди-Калабрия шаҳри, шунингдек, марказий Тоскана ва Абруццо вилоятларида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)