Аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сабина Шарипова Андижон шаҳрида якунига етган, мукофот жамғармаси 25 минг долларга тенг Andijan International теннис турнирининг яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, финал баҳсида 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи россиялик Вероника Кудерметовага қарши кортга чиқди. Бир соату 19 дақиқа давом этган беллашувда Шарипова 7:5, 6:0 ҳисобида зафар қучди.
«Sports.uz»нинг хабар беришича, россиялик Виктория Кан билан тандем ҳосил қилган Сабина жуфтликлар баҳси финалида чехиялик Барбора Стефкова ва украиналик Анастасия Васильева дуэтига 3:6, 6:4, 7:10 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундай қилиб, Сабина Шарипова Andijan International теннис турнирининг яккалик баҳсларида чемпион, жуфтликлар баҳсида эса вице-чемпион бўлди.
Изоҳ (0)