Маркус Каттнер ФИФА бош котиби ўринбосари лавозимидан бўшатилди, дея хабар бермоқда «Ведомости» Халқаро футбол федерацияси пресс-релизига таяниб.
«ФИФАдаги ички текширувлар унинг меҳнат фаолияти туфайли фидуциар мажбуриятлари бузилганлигини аниқлади», — дейилади хабарда.
Каттнер январда Жером Вальке ишдан ҳайдалгач, бош котиб вазифасини бажариб келган эди. 13 май куни ФИФАнинг Мехикодаги конгрессида ташкилот бош котиби лавозимини БМТнинг сенегаллик дипломати Фатма Самура эгаллади.