Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Ўзбекистон Фанлар академияси «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида «Универсиада — 2016» спорт мусобақалари машъаласини аланга олдириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Универсиада — 2016» машъаласини 2012 йили Лондонда ўтган Паралимпия ўйинлари совриндори, дзюдочи Шариф Халилов ўт олдириб, майдонга олиб кирди.
У машъалани 2016 йили Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё саралаш мусобақасида ғолиб чиқиб, XXXI Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган истеъдодли спортчи Шаҳбоз Холмирзаевга тантанали равишда топширди.
Машъала Фарғона вилояти сари йўл олди.
ЎзАнинг қайд этишича, «Универсиада – 2016» машъаласи олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари ўтказилади.
Изоҳ (0)