Бугун, 24 май куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси дастлабки чорак финалчилари номи маълум бўлади. Нимчорак финал жавоб учрашувлари доирасидаги бир ўйин Тошкентда — Тошкентнинг «Локомотив» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клублари ўртасида бўлиб ўтади.
Бир ҳафта аввал Саудия Арабистонида бўлиб ўтган баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган эди. 24 май, сешанба куни Тошкент вақти билан 18:00 да Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бошланадиган баҳс чорак финалга ким чиқишини аниқлаб беради.
«Дарё» интернет-нашри «Локомотив» — «Ал-Ҳилол» учрашувидан матнли онлайн уюштиради.
Изоҳ (0)