Буюк британиялик альпинист Эльбрус тоғи чўққисидан тушишда қулаб кетди, деб ёзади «ТАСС» Эльбрус баланд тоғ қидирув-қутқарув отряди тезкор навбатчисига таяниб.
«Эльбрусда, тахминан 5,5 минг метр баландликдан тушишда британиялик альпинист юмалаб кетди. Воқеа жойига қутқарувчилар юборилди, аммо улар кечаси билан йўл босишига тўғри келади», — деди у.
Маълумотларга кўра, ўн киши, асосан чет элликлардан иборат гуруҳ чўққидан (5642 метр) тушаётган вақтида улардан бири қулаб кетган, унинг қаерда эканлиги айни пайтда номаълум. Альпинистлар қутқарувчилар рўйхатига киритилган. Улар билан алоқа ёмон, ҳудудда паст булутлар тўпланган ва қор ёғмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)