Таиланднинг Самуи ороли яқинида моторли қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида икки нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди, деб ёзади «ТАСС» Thai PBS телеканалига таяниб.
Қайиқда 36 киши бўлган, уларнинг кўпчилигини чет эллик сайёҳлар ташкил қилган. Денгизда ҳосил бўлган кучли тўлқин натижасида қайиқ тўнтарилиб кетган. Сувдан маҳаллий балиқчилар 28 кишини қутқариб чиқарган, улардан етти нафари оғир шикастланишлар олган. Сайёҳларнинг фуқаролиги аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)