26 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда 27 май куни ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. 27 май куни кундузи мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқ бўлади; Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +32 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
2. «Россия 1» телеканали Ўзбекистонни Тожикистон билан адаштирди. Қайд этиш жоиз, бу Россия телевидениесининг Ўзбекистонга нисбатан биринчи марта хато қилиши эмас.
3. Ўзбекистон 2016 йилда 1,6 млн тоннадан зиёд узум етиштиради. Республика бўйича 2016 йилда 1661,3 минг тонна, 2013 йилга нисбатан 25,7 фоиз кўп узум етиштирилиши кутилмоқда.
4. Ҳиндистонда 7 килограммлик қизалоқ туғилди. Кесарча кесиш ёрдамида дунёга келтирилган қизалоқ 19 ёшли онасининг биринчи фарзанди бўлди.
5. «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасининг ўзидан ҳозирча 240 минг АҚШ доллари ишлаб топди. Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасининг финалига йўл олса, 1,5 миллион АҚШ долларини санаб олади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)