Тошкентда 26 май куни «Ёшлар босма оммавий ахборот воситалари веб-сайтларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида республика илмий-амалий семинари ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилди.
Ушбу семинар Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган ёшлар босма ОАВлари веб-сайтлари фаолиятини таҳлил қилиш, улар олдида турган муаммолар, ютуқ ва камчиликлар, истиқболдаги вазифалар хусусида журналистларга атрофлича маълумот бериш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, ҳудудий ва марказий босма, онлайн ОАВ таҳририятлари ва ахборот агентликлари вакиллари иштирок этди.
Семинарда қатор масалалар бўйича турли медиа соҳа мутахассислари, экспертларнинг фикрлари тингланиб, ёшлар тренди ва ОАВ вакиллари томонидан тайёрланаётган материалларда эътибор қаратилиши лозим жиҳатлар бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди, билдирилган фикр-мулоҳазалар бўйича иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Изоҳ (0)