Покистон бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз «Толибон» радикал ҳаракатининг собиқ етакчиси Ахтар Мансурнинг ўлдирилганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мансур 21 май, шанба куни АҚШ дронининг авиазарбаси натижасида йўқ қилингани айтилган эди. Покистон ташқи ишлар вазирлиги авиазарба ҳудудида Вали Муҳаммад номидаги паспорт топилганини, ундаги визага кўра, ҳужжат эгаси Эрондан авиазарба куни қайтганини тасдиқлади. Аммо жангарининг йўқ қилингани шу пайтгача расман тасдиқланмаган эди.
«Барча белгилар дрон зарбаси билан йўқ қилинган киши мулла Мансур эканлигини кўрсатмоқда», — деди Сартож Азиз Dawn нашрига берган интервьюсида.
У ДНК таҳлили натижаларидан сўнг масала бутунлай ойдинлашишини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)