Сурия армияси бўлинмалари Пальмира тарих-археология мажмуи яқинида минтақа оккупация қилинган вақтда ИШИД жангарилари томонидан қийнаб ўлдирилган ўнлаб тинч аҳоли вакиллари жасади бўлган манзилни аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий аэропорт ғарбидаги мозордан 31 киши, жумладан, аёл ва боланинг жасади чиқариб олинган. Сурия полицияси вакилига кўра, ўлими олдидан қийноқ, таҳқирлашларга дуч келган фуқароларнинг жасадларида ҳозиргача бунинг излари билиниб турибди. Улардан бир неча нафарининг калласи танасидан жудо қилинган.
1 апрель куни Пальмира ҳам таркибига кирувчи Тадмор шаҳри шимоли-шарқидаги ал-Жахизия даҳасида террорчилар томонидан қийноққа солинган 40 кишининг жасади топилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)