Европа кенгаши раиси Дональд Туск Евроиттифоқ мамлакатлари етакчилари Россияга нисбатан санкциялар амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида яқин орада қарор қабул қилишини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз санкцияларни давом эттиришга тайёрмиз. Бу борада икки ёки уч ҳафта ичида, ортиқча баҳсларсиз бир қарорга келишимизга ишончим комил. Минск келишувлари тўлиқ бажарилмас экан, ЕИ Россияга нисбатан тутган йўлини ўзгартирмайди, жумладан, иқтисодий санкциялар ҳам ўз кучида қолади», — дея таъкидлаган Туск.
Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан амалдаги санкциялари муддати июль охирида якунига етади, уларни узайтириш ҳақидаги қарор ЕИнинг июндаги саммитида кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)