26 май, пайшанба куни Ҳиндистондаги кимё заводида рўй берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар сони 150 кишига етгани билдирилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса Махараштра штати пойтахти Мумбайдан 50 километр узоқликдаги Домбавали аҳоли пунктида жойлашган Acharya Chemical Company корхонасида содир бўлди.
Дастлабки тахминларга кўра, заводда бойлер — сув иситадиган қурилма портлаган ва шундан сўнг ёнғин келиб чиққан. Портлаш овози бир неча километргача эшитилгани ва аҳоли ўртасида ваҳимага сабаб бўлгани айтилмоқда.
https://youtu.be/3mkYtBZNDWE
Изоҳ (0)