Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23 май куни АҚШнинг Исломободдаги элчиси Дэвид Хейл мамлакат ҳудудига берилган зарба юзасидан Покистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, деб ёзади «ТАСС» Покистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Фото: «Синьхуа»

Фото: «Синьхуа»

Покистон бош вазирининг ташқи ишлар бўйича ёрдамчиси Саид Тариқ Фотимий авиазарбани Покистон суверенитети ва БМТ Уставининг бузилиши деб атади ҳамда «бундай ҳаракатлар Афғонистон ҳукумати ва ‘Толибон’ ўртасида тинч музокараларни ташкил қилиш бўйича тўрт томонлама мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг давом этаётган интилишларига салбий таъсир қилиши мумкинлиги»ни таъкидлади.

Бош вазир ёрдамчиси, шунингдек, Покистон ва АҚШ терроризм таҳдидига қарши кураш масаласида яқин ҳамкорлик қилаётгани ва бу ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш кераклигини қўшимча қилди.

21 май куни Америка учувчисиз қурилмалари Покистон ғарбидаги Кветта шаҳри ҳудудига ракета зарбаси берган, натижада «Толибон» ҳаракати етакчиси Ахтар Мансур йўқ қилинган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда