Пекиндаги юқори технологиялар халқаро кўргазмасида TEB (Transit Elevated Bus) номли автобус концепти намойиш қилинди, деб ёзади TJournal.
Хитойнинг «келажак транспорти» енгил автомобилларга бевосита унинг тагидан бемалол ўтиб кетиш имкониятини беради ва шу тариқа, тирбандликни камайтиради.
Лойиҳа бош муҳандиси Баи Цуминь айтишича, TEB функционаллик жиҳатидан метро ёки монорельсдан ортда қолмайди, аммо кўп марта арзонга тушади, зарур конструкцияларнинг барчасини эса бир йилдаёқ барпо этишади.
Автобуснинг эни 8 метр, баландлиги 4,6 метр, узунлиги эса 32 метрга етади. Унга 900 дан 1200 кишигача сиғиши мумкин. Автобус синовларини 2016 йилнинг иккинчи ярмида бошлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)