Россия ракетага қарши мудофаа воситалари АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Россия чегараси яқинида Япон денгизи устида ҳаво разведкасини амалга ошираётган RS-135 разведкачи самолётини аниқлади, деб ёзади «Ведомости». Шу туфайли Россия мудофаа вазирлигига 23 май, душанба куни АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ҳузуридаги мудофаа масалалари бўйича атташе чақирилди.
«АҚШ мудофаа вазирлиги вакилига 22 май куни Россия ракетага қарши мудофаа воситалари томонидан Россия Федерацияси давлат чегараси яқинида Япон денгизи устида ҳаво разведкасини амалга ошираётган АҚШ ҲҲКнинг RS-135 разведкачи самолёти аниқлангани билдирилди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, АҚШ ҲҲК самолёти ўчирилган транспондер билан парвоз қилган. Йўналиш ҳақидаги ахборот экипаж томонидан ҳудуддаги диспетчерлик хизматларига узатилмаган. Шу билан бирга, самолёт фуқаролик авиацияси лайнерлари томонидан мунтазам рейслар амалга оширилиши учун мўлжалланган баландликлар эшелонидан фойдаланган.
Америка самолёти экипажининг нопрофессионал хатти-ҳаракатлари натижасида фуқаролик авиакомпанияларининг ҳаво кемалари билан тўқнашиш хавфи юзага келган.
Изоҳ (0)