Швейцария суди 21 ёшли тунислик йигит 71 ёшли қаллиғини севиши мумкин эмас, унга фақат фуқаролик учунгина уйланиш ниятида, деган қарорга келди. Бироқ швейцариялик собиқ котиба куёв билан қизиқишлари ўхшашлиги ва бундай никоҳнинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради Life.
«Биз иккимиз ҳам рэпни, табиатда сайр қилишни ёқтирамиз, қизиқишларимиз бир», — деб таъкидлади аёл.
Келин-куёв 3 йил аввал интернет орқали танишиб, ўтган йили шахсан кўришган эди. Аёл Тунисга келганидан сўнг бу ерда никоҳга ариза топширилди.
Швейцария қонунларига кўра, никоҳ қурмоқчи бўлганлар яшаб турган жойлари бўйича ариза бериши, сўнг текширувдан ўтиши лозим. Никоҳни қонунлаштириш мумкин ёки йўқлиги ҳақидаги қарорни эса суд қабул қилади.
Изоҳ (0)