Қримнинг Евпатория шаҳрида яшовчи ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари 20 май куни YouTube’га жойланган видеони фаол равишда муҳокама қилмоқда, деб ёзади Meduza.
Роликда бир неча йигит Евпаториядаги Театр майдонида шина изларини ювиб тозалаётгани акс этган. Уларнинг ёнгинасида эса Йўл-патруль хизмати автомобили тўхтаб турганини кўриш мумкин.
Видео тагида қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар маълум қилишича, йигитлар Театр майдонида ўз автомобилларида дрифт уюштирган ҳайдовчилардир.
Изоҳ (0)