NASA Марсдаги буғланаётган карбонат ангидрид билан қопланган баҳайбат тошлар суратларини намойиш этди. Сайёранинг жанубий ярим шарида бўлиб ўтадиган жараён қиш якунланганини англатади.
Баҳайбат тошлар қум уюми билан қопланган манзилда жойлашган. Углерод диоксиди сублимацияси (модданинг қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатни четлаб ўтиб газсифат кўринишга келиши) Қуёш нури таъсирида содир бўлади. Сублимация жойини суратдаги қора доғлардан пайқаш мумкин.
Суратлар АҚШнинг Марсдаги MRO станциясига тегишли HiRISE қурилмасида олингани айтилмоқда.
Изоҳ (0)