Испаниянинг Сарагоса шаҳрида истиқомат қилувчи 40 ёшли эркак уйидаги ёпилиб қолган эшик ортида икки нафар қизчаси қолганини айтиб, қутқарув хизмати ходимларини алдади. Уйда болалар эмас, икки мушук қамалиб қолган, эркак уларни деб ташвиш чекаётган экан, деб ҳикоя қилади Life.
Кейинчалик эркак қизлар ҳақида гапирганда жониворларини назарда тутганини баҳона қилди. Испанияда бундай ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади, шу боис Сарагоса фуқаросини йирик молиявий жарима кутмоқда. Маҳаллий қонунлар алдов йўли билан қутқарув хизматларини чақирадиган жониворлар эгаларига 150 мингдан 600 минг еврогача жарима солинишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)