Олимлар New Horizons станцияси томонидан олинган суратларда Плутон сайёрасидаги ғовак қисмни топди. Минтақа норасман Венера ери номини олди, у Қуёш тизими ва митти сайёрадаги ноёб ландшафтдан иборат. Бу ҳақда NASA хабар бермоқда.
Венера ери бир-биридан 3–4 километрли каналлар билан ажратилган қўп қиррали блоклар шаклидаги текисликлардан иборат. Шунингдек, диаметри 25 километргача борадиган кратерлар ҳам мавжуд бўлиб, бу ҳудуднинг келиб чиқиши қадимийлигини кўрсатади.
Олимлар шу пайтгача Қуёш тизими сайёраларида бундай структураларни кўрмагани, уларга Марсдаги Тун лабиринти каньонларигина ўхшаб кетишини билдирмоқда.
Изоҳ (0)