21 май, шанба кунга ўтар кечаси Италияда Европадаги энг баланд Этна вулқони кетма-кет бир неча марта отилди, дея хабар бермоқда «Известия».
Ҳодиса бир неча соат давом этди, вулқоннинг жануби-шарқий қисмидан кул ажралиб чиққан бўлса, ғарбий томондан лава оқиб тушди.
Вулқонга энг яқин жойлашган учта қишлоқда бироз кул ёғиши кузатилди.
Этна Сицилия оролида жойлашган бўлиб, унинг баландлиги 3328 метрни ташкил этади. Тоғ Европадаги уйғоқ вулқонлар ичида энг фаоли ва энг йириги ҳисобланади. Бундан аввал вулқон 2015 йил 3 декабрида отилган эди, у жами тахминан 200 марта отилган.
Изоҳ (0)