НАТО-Украина комиссияси Варшавадаги НАТО саммитида бўлиб ўтади, бу НАТО-Украина комиссияси мажлиси чақириладиган иккинчи саммит (биринчиси 2008 йил апрелида Бухарестда ўтказилган саммит) бўлади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги Шимолий Атлантика кенгаши ишининг биринчи куни якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Столтенберг сўзларига кўра, «НАТО шу тариқа Украина суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини фаол равишда ифодаламоқда ва Украинага амалий кўмак бериш йўлларини муҳокама қилиш учун асос яратмоқда».
Столтенберг, шунингдек, Ливия НАТОнинг ушбу мамлакатга ёрдам кўрсатиш имкониятларини таҳлил қилиш учун Шимолий Атлантика альянсига ўз миссиясини юборишини маълум қилди.
Изоҳ (0)