НАТОнинг Сурия ва Ливияда куч операцияларини ўтказиши истисно қилинади, НАТО фақат ёрдамчи ролни ўйнаши мумкин. Буни НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашаётган АҚШ давлат котиби Жон Керри тасдиқлади, деб ёзади «ТАСС».
«АҚШ, масалан, ЕИнинг Ливия қирғоқларидаги операциясига ҳамкорлик қилиши мумкин», — дея таъкидлади у.
Суриядаги тартибга солишлар борасида Керри «АҚШ бугунги кунда томонларни музокаралар даврасига ўтқазиб, улар самимий келишувга эришиши учун барча шароитларни яратиб беришга бор кучи билан ҳаракат қилаётгани»ни айтди.
Шунингдек, Америка дипломатияси раҳбари НАТОнинг Ироқ ҳудудида фаолият олиб борадиган Ироқ армияси учун офицерлар тайёрлаш билан шуғулланиш ниятини тасдиқлади.
Изоҳ (0)