Афғонистонда камида саккиз нафар полиция ходими жангарилар ҳужуми қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Tolo News телеканали маълумотларига кўра, полициячилар кийимида бўлган жангарилар Кобул—Қандаҳор автотрассасида ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўт очган.
Мазкур ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)