Аргентина суди республиканинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнерга нисбатан Аргентина Марказий банкидаги фирибгарлик эҳтимоли юзасидан суриштирув бошлади. Тегишли қарор 13 май, жума куни судья Клаудио Бонадио томонидан қабул қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Собиқ президент ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун давлатга зарар етказганликда гумонланмоқда. «Қисқа вақт ичида муайян иқтисодий ва сиёсий оқибатларни келтириб чиқарадиган бундай кўламдаги молиявий операция ижро ҳокимиятининг олий даражадаги маъқуллашисиз амалга оширилиши ақлга сиғмайди», — дейилади қарорда.
Бонадионинг фикрича, Фернандес де Киршнер собиқ иқтисод ва молия вазири Аксель Кисильофга фьючерсларни сотиш бўйича буйруқ берган, у эса ўз навбатида буйруқни Марказий банк раҳбариятига етказган.
Изоҳ (0)