БМТ бош котиби Пан Ги Мун Бразилия президенти Дилма Руссефф лавозимидан четлатилганидан сўнг мамлакат фуқароларини осойишталик ва ўзаро мулоқотга, расмийларни эса конституцияга биноан ҳаракат қилишга чақирди. Бу ҳақда маълум қилган бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг айтишича, Пан Ги Мун Бразилиядаги воқеалар ривожини кузатиб бормоқда, дея хабар беради «ТАСС».
«Бош котиб жамиятнинг барча қатламларини осойишталик ва мулоқотга чақиради. У мамлакат расмийлари Бразилиядаги демократик жараёнларни ҳурмат қилиши, қонун ва конституция устуворлигига риоя этишига ишонади», — дея таъкидлаган Дюжаррик.
Изоҳ (0)