Россиянинг Пхеньяндаги элчихонаси КХДР қирғоқ соқчилиги кемаси 13 май, жума куни Япон денгизида Россиянинг «Элфин» яхтасини қўлга олганини тасдиқлади, деб ёзади «ТАСС».
У Жанубий Кореянинг Пусан порт шаҳридан Владивостокка қараб кетаётган эди. Яхта Приморьенинг Елканли спорт уюшмасига тегишли бўлиб, бортида беш киши бўлган.
Кема Косон портидан тахминан 80 миль масофада тутилган, капитан чегарани қўриқлайдиган кема бортига етказилган. Яхта шатакка олиниб, Шимолий Корея қирғоғига келтирилган.
Айни пайтда элчихона ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш учун энг фаол чораларни кўрмоқда.
Изоҳ (0)