Чеченистонда Шарой туманидаги Кенхи қишлоғида Россия президенти Владимир Путинга видеомурожаатида Рамзан Қодиров устидан шикоят қилган Рамазон Жалолдиновнинг уйини ёқиб юборишди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» «Черновик» нашрига таяниб.
Жалолдиновнинг рафиқаси гапириб беришича, тахминан ярим тунда уларнинг уйига ниқоб таққан одамлар келган ва «уларни қутқармоқчи» эканлигини айтган. Уй эгаларини машинага ўтқазиб, сўнг кўприк тагига ташлаб кетган.
«Уйга эса ўт қўйишди. Қишлоқ аҳолисига бу мавзуда гапириш тақиқланди, акс ҳолда уларнинг ҳам уйлари ёнишини айтиб таҳдид қилишди», — деди у.
Аввалроқ «Чеченистоннинг Шарой тумани фуқароси Рамазон Жалолдиновнинг Рамзан Қодировга шикояти» номи остида видеоролик пайдо бўлган эди. Жалолдинов ёмон турмуш шароитларидан нолиган эди.
Бундан ташқари, у бундай муаммоларга Чеченистон раҳбарияти эътибор қаратмаслиги ҳақида айтган эди.
Изоҳ (0)