Фаластин «Исроил истилосига барҳам бериш учун» тез орада халқаро конференция ўтказишга чақиради. Бу ҳақда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 9 май, душанба куни бўлиб ўтган Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Аббос, шунингдек, Исроилни тинчлик жараёни тўхтаб қолган шароитда баҳсли ҳудудларда уйлар қурилишини давом эттиришда айблади.
Ўз навбатида, Абдулфаттоҳ ас-Сисий «Фаластин масаласи Миср ташқи сиёсати учун устувор йўналиш бўлиб қолиши» ва Қоҳира бундан кейин ҳам «пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган, 1967 йил чегараларидаги Фаластин давлати тузилиши учун ҳаракат қилиши»ни билдирди.