ИШИД жангарилари яқинда Ироқ шимолидаги қишлоқлардан бирига амалга оширган ҳужуми чоғида курд кўнгилли жангчиларига қарши кимёвий қурол қўллаган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эроннинг Press TV телеканали маълумотларига кўра, жангарилар Киркукдан 20 километр узоқликдаги Башир қишлоғига хлорин зарядли снарядлар йўллаган. Айрим курд жангчилари нафас йўллари шикастланиши аломатлари билан касалхонага ётқизилгани билдирилмоқда.
Олдинроқ ИШИД газ билан тўлдирилган снарядлар ёрдамида ўққа тутаётгани ҳақида Киркук жанубида жойлашган кўнгиллилар отрядлари қўмондони маълум қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)