Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ИШИДнинг тўрт нафар тарафдорини қўлга олиб, 9 май тадбирлари нишонланиши арафасида мамлакат пойтахтида теракт уюштирилишининг олдини олди. Бу ҳақда республика ИИВ маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Вазирлик маълумотларига кўра, 6 май куни мамлакат махсус хизматлари билан ҳамкорликдаги операция чоғида Душанбеда терактлар ташкиллаштириш учун Москвадан келган Дўстон Менглиқулов қўлга олинган. Тожикистон жанубидаги Қабодиён туманида унинг уч нафар шериги ушланган. Тинтув давомида уларга тегишли аудио ва видеожиҳозлар, экстремистик мазмундаги китоблар, икки тўппонча, шунингдек, ҳарбий либос мусодара этилган.
ИИВ вакилининг билдиришича, террорчилар Сурияда бўлган раҳбарлари кўрсатмасига кўра байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда туркум терактларни амалга оширишни режалаштирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)