Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси учрашувлари яқин келажакда дам олиш кунларида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» Times нашрига асосланиб хабар берди.

Фото: УЕФА расмий сайти

Фото: УЕФА расмий сайти

Чемпионлар Лигаси ўйинларининг шанба ва якшанба кунларида ўтказилиши, унга бўлган қизиқишнинг янада ошишига олиб келади, деб таҳмин қилинмоқда. Маълумки, Европа Чемпионлар Лигаси учрашувлари сешанба ва чоршанба кунларида, Европа Лигаси ўйинлари эса пайшанба кунида бўлиб ўтади.

Нашрнинг маълум қилишича, УЕФА яқин 5 йил ичида янги режани амалга тадбиқ қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Бу вақт давомида Европа миллий чемпионатлари ўз режаларига ўзгариш киритиш имконига эга бўлади. Боиси, дам олиш кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари ўтказилади.

Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг 2015/16 йилги финали 28 май куни Милан шаҳрида бўлиб ўтади ва унда Мадриднинг иккита жамоаси — «Реал» ҳамда «Атлетико» бош соврин учун кураш олиб боради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳимояси янада кучайтирилади 
Дунё
Украина мудофаа вазири Ғарбнинг узоқ масофали ракеталари билан Россия ҳудудини ўққа тутмасликка кафолат берди
Маҳаллий
“Муҳожирлик бошингизга тушмас экан, Ватан нималигини билолмайсиз” — Навбаҳор Имомова Америкадаги диаспоралар ҳақида гапирди