Шри-Ланкада тўрт фил яшин зарби қурбони бўлди. Бу ҳақда, Channel NewsAsia телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
8 ва 25 ёшдаги урғочи филлар, 2 ёшли ва 10 ойлик фил болаларининг жасади Уилпатту ёввойи табиат боғида топилди. Текшириш натижалари улар яшин зарбидан ҳалок бўлганини кўрсатди.
Махавиллачия округида 6 май куни кучли жала қуйган, чақин ва момақалдироқ кузатилган эди; филлар ўша куни ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.
Бундай фожиа охирги марта 2011 йил февралида содир бўлган эди — ўшанда мамлакат шимоли-шарқидаги сув тошқинида тўрт фил боласи чўкиб кетганди.
Изоҳ (0)