Қирғизистон Олий суди собиқ президент Курманбек Бакиевнинг кичик ўғли Максимни сиртдан 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Суд Бакиевни «Битим тузиш ёки ундан воз кечишга мажбурлаш», «Жиноий даромадларни легаллаштириш», «Тамагирлик» моддалари бўйича жиноятлар содир этишда айбдор деб топди.
«Максим Бакиевга узил-кесил 30 йил озодликдан маҳрум этиш, 50 минг сом (720 доллар атрофида) жарима, мол-мулкини мусодара этиш, 3 йил муддатга давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва жазони кучайтирилган тартибдаги колонияда ўташ белгиланди», — дейилди Олий суд матбуот хизматида.
Маълумот учун, 2010 йилда лавозимидан четлатилган Қирғизистон иккинчи президентининг оиласи — унинг ўзи, укаси Жонибек, ўғиллари Марат ва Максим Интерпол йўналиши бўйича халқаро қидирувга берилган.
Изоҳ (0)