Янги Москвада электр поезди томида селфига тушаётиб ўсмир нобуд бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВ транспорт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«8 май, якшанба куни Силикатная бекати кесишмасида, дастлабки маълумотларга кўра, селфига тушиш билан машғул бўлган ўсмир ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Фавқулодда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳ иш бошлади.
Изоҳ (0)