Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида қочоқлар лагерига уюштирилган авиазарба оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда, БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.

Фото: EPA

Фото: EPA

У ҳодиса юзасидан дарҳол бетараф ва мустақил текширув ўтказишга чақирди.

Суриядаги  ҳуқуқ ҳимоячилари лагерларни ўққа тутишнинг ортида ҳукумат қўшинлари турган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, 30 киши ўлдирилган ва 80 дан ортиқ одам яраланган, улардан кўпчилиги аёллар ва болалардир. Ўнлаб чодир йўқ қилинган ёки уларга кучли зарар етган. Агар мазкур фуқаролик объектига ҳужум қасддан қилинган бўлса, у ҳарбий жиноят деб топилади», — деб таъкидлади О’Брайен.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди