Жорий йил охирига қадар камида 20 давлат иқлим бўйича Париж келишувини ратификация қилишни ваъда қилди. Ҳужжат имзоланиш учун очилган 22 апрелда уни 15 мамлакат, жумладан, Фаластин ва Сомали ратификация этишга улгурди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Мун маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз Қўшма Штатлар, Канада, Мексика, Аргентина ва бошқа кўплаб, камида 20 давлатдан келишувга йил якунига қадар қўшилишлари ҳақидаги ваъдаларни олдик. Ҳужжат кучга кириши учун уни ҳиссасига атмосферага чиқариладиган парник газларининг 55 фоизи тўғри келадиган 55 та мамлакат ратификация қилиши лозим», — дея таъкидлаган Вашингтондаги иқлим бўйича форум матбуот анжуманидаги чиқиши чоғида бош котиб.
Изоҳ (0)