Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси осиёлик истеъмолчилар учун июнда етказиб бериладиган нефть нархи кескин ошганини эълон қилди, деб ёзади Forbes.
Arab Light навининг расмий нархи 1,1 долларга ошиб, ўтган йилнинг апрелидан буён максимал даражага етди.
Июнда Саудия нефтининг ушбу асосий маркаси Осиё бозорида Oman ва Dubai навлари қийматига нисбатан 25 центлик қўшимча ҳақ билан сотилади, бу ўтган йилнинг сентябридан буён максимал нархдир.
Arab Super Light навининг расмий нархи 1 долларга, Arab Extra Light’ники — 80 центга оширилди. Ушбу ўта енгил маркалар июнда 3,95 ва 2,6 долларлик қўшимча ҳақлар билан сотилади.
Изоҳ (0)